
Кувайт компанияси Ўзбекистонда исломий банк ташкил этиши мумкин
Кувайтнинг Noor Financial Investment компанияси Ўзбекистонда исломий банк очиш имкониятларини муҳокама қилди.

Кувайтнинг Noor Financial Investment компанияси Ўзбекистонда янги исломий банк ташкил этиш имкониятларини ўрганяпти. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 24 октябр куни вазир ўринбосари Шохрух Гуламов ҳамда Кувайтнинг Noor Financial Investment компанияси делегацияси муқобил инвестициялар бўйича катта вице-президент Абдулла Ал-Хоули бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Музокаралар давомида молия, саноат, энергетика ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Кувайт томонининг Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштироки масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда ислом қоидаларига асосланган банк тизимини ривожлантириш ва Noor Financial Investment иштирокида Ўзбекистонда янги ислом банкини ташкил этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилган.





