Марказий банк аҳолини сохта банклардан огоҳлантирди
Бугун 12:381 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилаётгани айтилмоқда.
© Foto: Vaqt.uzМарказий банк фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Марказий банк номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилмоқда.
Марказий банкка кўра, тарқатилаётган сохта ҳужжатларда кўрсатилган «Олтин Ой Кредит» акциядорлик-тижорат банки мавжуд эмас


Шунингдек, Марказий банк ушбу ташкилотга ҳеч қандай лицензия расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди.
«Фуқаролар va ташкилотларни бундай фирибгарлик ҳаракатларидан огоҳ бўлишга чақирамиз», — дейилади регулятор хабарида.
Маълумот учун, лицензияга эга банклар рўйхатини ушбу ҳавола орқали Марказий банкнинг расмий веб-сайтидан текшириб олиш мумкин.





