add

Метан тўлдириш шохобчалари 6 соат ишлайди: водийдан ташқари

Бугун 07:583262 дақиқа

Ўзбекистонда 23 декабр куни ҳам метан тўлдириш шохобчалари чекланган тартибда ишлайди, Фарғона водийсида эса иш вақти газ босимига қараб белгиланади.

Метан тўлдириш шохобчалари 6 соат ишлайди: водийдан ташқари

Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари 23 декабр куни ҳам чекланган иш режимида фаолият юритади. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, республика бўйлаб метан қуйиш шохобчалари кунига олти соат — соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди. Ушбу график олдинги кунларда ҳам амал қилган.

Фарғона водийси ҳудудларида эса АГТКШларнинг иш вақти алоҳида тартибда белгиланади. Бу ерда метан қуйиш шохобчаларининг иш режими маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда, газ босими даражасига қараб белгиланади. Вазирлик бу қарорни ҳудудда газ босимининг пастлиги билан изоҳламоқда.

Қайд этиб ўтиш керак, Фарғона водийси вилоятларида қатор кунлардан буён бирорта метан шохобчаси ишламаяпти.

Энергетика вазирлиги тушунтиришича, газ босими камайган пайтларда аввало аҳолини, жамоат транспортини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор ҳисобланади. Шу сабабли метан заправкалари иш режими умумий газ таъминоти ҳолати, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб белгилаб борилади.

11 декабр куни вазирлик республика бўйлаб АГТКШлар иши чекланишини эълон қилган эди. Бунга «қўшни давлатлардан бирида”ги (кейинчалик у Туркманистон экани маълум бўлди) газ-транспорт тизимидаги носозлик сабабли газ импорти қисқаргани асосий омил сифатида кўрсатилган. Расмийларга кўра, ушбу носозлик кунлик тахминан 6 млн куб метр газ танқислигига олиб келган.

Тошкент шаҳрида чекловлар нисбатан юмшоқ бўлиб, айрим метан заправкалари тунги соатлардагина ёпилган. Вилоятларда эса кўплаб шохобчалар кунига 12 соатгача ишламоқда ёки айрим ҳудудларда умуман фаолият юритмаяпти. Ижтимоий тармоқларда айрим заправкалар бир неча кундан бери ёпиқ экани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган.

Теглар

Мавзуга оид