Навбатдаги соат машмашаси: Ишметов таққан соат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
Тармоқларда Марказий банк раиси Темур Ишметовнинг қўл соати қимматбаҳо «Patek Philippe» экани ҳақидаги хабарлар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Vaqt.uz вазиятга ойдинлик киритиш учун Марказий банк ахборот хизмати билан боғланди ва асл манзарага аниқлик киритди.

Ижтимоий тармоқларда Марказий банки раиси Тимур Ишметов қўл соати билан боғлиқ маълумотлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, хориждан туриб юритилувчи каналлардан бири ушбу аксессуар қийматини тахминан 35 минг доллар бўлган нодир Патек Пҳилиппе Cалатрава модели эканлигини тахмин қилган.
Муҳокамаларга сабаб бўлган сурат аслида янги эмас, у 2021-йилда Ишметов ҳали Молия вазири экани пайтида халқаро бизнес журналисти Рян Чилcотеъга берган интервю жараёнидан олинган.
Vaqt.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Дилдора Жўраева билан боғланди ва расмий тушунтириш олди. Жўраевага кўра, жамоатчилик ўртасида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва соат бренди нотўғри талқин қилинмоқда.
“Вазият бўйича ҳозиргина Тимур Аминжанович билан боғландим. У тармоқларда тарқалаётган хабарларни кескин инкор қилди ва соат ўша вақт ҳисобида 300-350 доллар атрофида баҳоланган Тиссот брендига боғлиқ соат эканини билдирди”, деди Жўраева. У бунга қўшимча Ишметов ҳозир ҳам фойдаланаётган соат суратини ҳам юборди.
Марказий банк вакили шунингдек, жамоатчиликдан маълумотларни тарқатишда аниқлаштирилган фактларга таянишни ва асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолди.





