Ноқонуний крипто-активлар савдоси билан шуғулланганлар фош этилди

Икки нафар гумонланувчидан жами 229 дона турли банкларга тегишли банк карталари, 22 та уяли телефон ҳамда 3 та СИМ-карта аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ноқонуний крипто-активлар савдоси билан шуғулланганлар фош этилди

Тошкент шаҳрида қонунга хилоф равишда крипто-активлар савдосини амалга оширган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

4UareTimZpZe8A8vmQ9lpvjdwh2Ua2ezVBjyEHsQ

Маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган М.Аброр ва 2004 йилда туғилган З.Боисхон Шайхонтоҳур туманидаги яшаш манзилида қўшимча қурилмалар ва дастурий воситалар ёрдамида ижтимоий тармоқларда махсус сайт очиб, ноқонуний криптовалюталар айланмасини билан шуғулланган.

JSMiCQyOhHr7tdbNPEsG9lBdBvJosP94GWPIRgRf

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахслар 2025 йил июль ойидан 2026 йил январ ойига қадар жами 793 минг USDT миқдорида крипто-активлар айланмасини амалга оширган. Бу эса йирик миқдордаги ноқонуний молиявий операция сифатида баҳоланмоқда.

wW79ZAexnN0QXynVlHHOb6HUVYLqSWFXv75HkU5P

Тезкор тадбирлар давомида гумонланувчилардан 1 дона компьютер, 22 та уяли телефон, 3 та СИМ-карта ҳамда 229 та турли банк карталари олиб қўйилди. Ушбу ашёвий далиллар расмий тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг крипто-активлар айланмасига оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид