Ойда доимий ҳаёт бошланадими? NASA янги режани очиқлади

Кеча 21:391 дақиқа

АҚШ космик агентлиги Ойда инсоннинг узоқ муддатли яшашини таъминлашга қаратилган уч босқичли режани тақдим этди.

Ойда доимий ҳаёт бошланадими? NASA янги режани очиқлади

АҚШ космик агентлиги NASA Ойда доимий база қуриш бўйича янги стратегияни эълон қилди. Унга кўра, агентлик диққат-эътиборни орбитал станция эмас, балки тўғридан-тўғри Ой юзасида барқарор инфратузилма яратишга қаратади.

Янги режа доирасида NASA аввал режалаштирилган «Гейтвей» орбитал станцияси лойиҳасини ҳозирги кўринишда тўхтатиб туради. Бу қарор лойиҳанинг амалга оширилишида юзага келган қийинчиликлар билан боғлиқ.

Стратегия ва устувор йўналишлар

Агентлик баёнотига кўра, асосий мақсад — Ойда инсоннинг барқарор мавжудлигини таъминлаш.

Таъкидланишича, юзага келган тўсиқларга қарамай, лойиҳага халқаро ҳамкорлар жалб қилинади ва мавжуд ускуналардан самарали фойдаланилади.

Уч босқичли қурилиш режаси

Ой базасини барпо этиш уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда энергетика, алоқа ва илмий тадқиқотлар учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадида махсус транспорт воситалари Ойга етказилади.

Иккинчи босқичда инсон яшаши учун мос муҳит шакллантирилади. Бу жараёнда халқаро космик агентликларнинг технология ва тажрибаларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг якуний босқичи — инсоннинг Ойда узоқ муддат қолишини таъминлашдан иборат. Бу даврда вақти-вақти билан амалга ошириладиган қисқа сафарлардан Ой базасининг доимий фаолиятига ўтилади. Шунингдек, кўп мақсадли турар жой мажмуалари ва умумий транспорт тизими барпо этилади.

Теглар

Мавзуга оид