Logo

Ўзбекистон 8 ойда 2,75 млрд доллар ёқилғи импорт қилди

2026 йил январ–август ойларида Ўзбекистон саноатида айрим маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ўзгарди. Шу даврда ёқилғи ресурслари ишлаб чиқариш, уларнинг экспорти ва импорти бўйича ҳам турли кўрсаткичлар қайд этилди. Импорт экспортдан 1,69 млрд долларга кўп.

Ўзбекистон 8 ойда 2,75 млрд доллар ёқилғи импорт қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки 8 ойида ёқилғи ресурсларини импорт қилиш ҳажми 7,2 фоизга, экспорт қилииш ҳажми эса 4,3 фоизга ошди.Импорт кўрсатгичи Экспортга қараганда 1,69 млрд долларга кўп.

Ёқилғи экспортида ўсиш ва пасайиш

2026-йил январ–август ойларида минерал ёқилғи, мойлаш ва шунга ўхшаш материаллар экспорти 1,06 млрд долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоиз кўп.

Экспортда нефть маҳсулотлари 593,1 млн долларга етиб, 46,3 фоизга ортди. Табиий ёки сунъий газ экспорти аксинча 34,8 фоизга камайиб, 322,3 млн долларни ташкил этди.

Электр токи экспорти 139,2 млн доллар, кўмир, кокс ва брикетлар экспорти эса 2,3 млн доллар бўлиб, мос равишда 25,2 ва 11,4 фоизга кўпайган.

1



Импортда нефть ва газ асосий улушни эгаллади

Дастлабки 8 ойда 2,75 млрд доллар минерал ёқилғи, мойлаш ва шунга ўхшаш материалларни импорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга, импорт ҳажми эса экспортдан 1,69 млрд долларга кўп.

Нефть маҳсулотлари импорти 1,35 млрд долларни ташкил этиб, 3,2 фоизга oртди. Ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари импорти 1,02 млрд доллар бўлиб, 1 фоизга пастлади.

Импорт қилинган бензин қиймати 437,4 млн долларга етган ва 48,6 фоизга ошган. Дизель импорти эса 179,5 млн долларни ташкил этиб, 12,3 фоизга камайган.

Табиий ёки сунъий газ импорти 1,21 млрд доллар бўлиб, 15,2 фоизга ошган. Суюлтирилган газ (пропан) 124,3 млн долларга етиб, 3,5 баробар ортди.

Кўмир, кокс ва брикетлар импорти 124,9 млн доллар бўлиб, 0,2 фоизга етди. Электр энергияси импорти эса 57,5 млн долларни ташкил этиб, 24,1 фоизга камайган.

2



Саноатда айрим маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми

2026 йил январ–август ойларида саноатда айрим маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ўзгарди. Йирик саноат корхоналарида табиий газ ишлаб чиқариш 2025 йилнинг январ–август ойларидаги 28,9 млрд куб метрдан 2026 йилнинг мос даврида 24,2 млрд куб метрга тушиб, 16,3 фоизга камайди.

Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 434,5 минг тоннадан 425 минг тоннага, кўмир ишлаб чиқариш эса 4,9 млн тоннадан 4,4 млн тоннага камайган.

Автомобиль бензини ишлаб чиқарилиши 775,7 минг тоннадан 811,3 минг тоннага, дизель ёқилғиси 786,6 минг тоннадан 834,3 минг тоннага ошган. Портландцемент ишлаб чиқариш ҳам 13,8 млн тоннадан 14,1 млн тоннага кўпайган.

Аввалроқ, Миллий статистика қўмитаси 2026-илнинг январ-август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларни ташкил этганини маълум қилди.

Ҳасанов Камрон

Теглар

Мавзуга оид