Ўзбекистон BRIKS'нинг «Yangi taraqqiyot banki» тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Президент 21 май куни Ўзбекистоннинг BRIKS'нинг «Yangi taraqqiyot banki»га қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолади.
© ndb.intПрезидент Шавкат Мирзиёев 21 май куни BRIKS'нинг «Yangi taraqqiyot banki»га қўшилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
«Yangi taraqqiyot banki»га қўшилиши тўғрисидаги қонун Қонунчилик палатаси томонида 21 апрель куни уч ўқишда қабул қилинганди, Сенат эса 19 май куни битимни маъқуллади. Дастлабки ҳужжат 2014 йил 15 июлда Бразилиянинг Форталеза шаҳрида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси томонидан имзоланган.
Ҳужжат Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш, очиқлик сиёсати ва инвестицияларни жалб қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Мамлакат учун банкка аъзо бўлиш халқаро инвестиция ресурсларидан кенгроқ фойдаланиш ҳамда инфратузилма ва иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш учун қўшимча молиялаштириш имкониятларини яратади.
Иқтисодий фойда биринчи навбатда энергетика, транспорт, сув хўжалиги ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларида намоён бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 9 июнида Президент Шавкат Мирзиёев «Yangi taraqqiyot banki» президенти Дилма Русеф билан учрашувда Ўзбекистоннинг банкка аъзо бўлиши, ҳамкорликдаги 5 млрд долларлик лойиҳалар ва устувор соҳалардаги шериклик масалаларини муҳокама қилган эди.





