Logo

Ўзбекистон четдан кўпроқ нималар сотиб оляпти?

Мамлакат 7 ойда четдан ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 17,8 фоизга кўп, яъни 29,6 млрд долларлик харидни амалга оширди.

Ўзбекистон четдан кўпроқ нималар сотиб оляпти? © Ijtimoiy tarmoqlar

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, импортнинг асосий қисмини машина ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил қилган — 9,7 млрд доллар. Бир йил ичида бу 20 фоизга ошган. 2026-йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистон импорти 29,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ортганини кўрсатади.

Саноат товарлари импорти 4,4 млрд долларга етиб, ўтган йилгига қараганда 10,1 фоизга кўпайган. Хизматлар 3,6 млрд долларга, яъни 13,3 фоизга ўсди. Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти ҳам 3,6 млрд доллар бўлиб, 15,6 фоизга ортди.

Импортдаги энг катта ўсишни озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар қайд этмоқда. Маҳсулотлар 3,3 млрд долларга импорт қилинган. Бу ўтган йилдан 41,9 фоизга кўп.

Шунингдек, минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар импорти 2,5 млрд долларни ташкил қилмоқда. Ўсиш 10,7 фоиз бўлган.

Турли хил тайёр буюмлар импорти 1 млрд долларга етган ва 14 фоизга ошган. Ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёсининг импорти эса 909,8 млн долларни ташкил этиб, 14,1 фоизга кўпайган.

Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар 363 млн долларга харид қилинди, бир йилда 25,3 фоизга ошган. Ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари импорти эса 222,2 млн долларни ташкил қилиб, 15,3 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистоннинг жами импортида Хитойнинг улуши 32 фоиздан ошган.

Камрон Ҳасанов

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.