add

Ўзбекистон Сербия орқали Европа ва АҚШга IT хизматлар экспортини бошлайди

Сербия фирмалари буюртмаларни жалб этиши, ўзбекистонлик мутахассислар эса ишларнинг асосий қисмини бажариши мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон Сербия орқали Европа ва АҚШга IT хизматлар экспортини бошлайди

Европа компаниялари сербиялик ҳамкорлар орқали буюртмалар беради, уларнинг бажарилишини эса ўзбекистонлик IT мутахассислар қисман ўз зиммасига оладиган бўлди.

Ўзбекистон Сербия компаниялари воситачилигида Европа ва Қўшма Штатларга рақамли хизматлар экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, сиёсий тўсиқлар бартараф этилганига қарамай, Европа бизнеси Ўзбекистон IT компаниялари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишда ҳамон эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Бундай вазиятда Сербия Шарқий Европада мустаҳкам ўринга эга бўлган қулай воситачи ва технологик марказ сифатида қаралмоқда.

Сербия фирмалари буюртмаларни жалб этиши, ўзбекистонлик мутахассислар эса ишларнинг асосий қисмини бажариши мўлжалланмоқда.

«Сербиянинг ИТ саноати Шарқий Европада сезиларли салоҳиятга эга. Энди биз ўзаро манфаатли ҳамкорлик яратишимиз мумкин: Сербия компаниялари буюртмаларни олади, биз эса уларга Ўзбекистондаги мутахассисларни топишда кўмаклашамиз. Шу тарзда, уларнинг компаниялари ҳам, бизнинг компанияларимиз ҳам фойда кўради. Бу экспортни кўпайтириш ва янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради», - деди Шерматов.

Сербиянинг Ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат бошқармаси директори Михайло Ёванович Сербия ўзбек IT компаниялари ва стартапларининг Ғарбий Европа ва АҚШ бозорларига чиқиши учун дарвоза вазифасини бажаришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид