add

Ўзбекистон ва CNPC нефт-газ соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Энергетика вазирлигида Хитой миллий нефт ва газ корпорацияси (CNPC) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва CNPC нефт-газ соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилди

31 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Хитой миллий нефт ва газ корпорацияси (CNPC) раиси Дай Ҳоулян бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди. Учрашувда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, CNPC раиси Дай Ҳоулян ҳамда нефт-газ соҳасидаги йирик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда, жумладан ёқилғи-энергетика соҳасида изчил ривожланаётганини ва стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидладилар.

Учрашувда жорий йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёев билан CNPC раиси Дай Ҳоулян учрашуви янгича сифат босқичига чиқишда муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, «Марказий Осиё—Хитой» газ ҳайдаш қувурини қуриш, Бухоро вилоятидаги газконденсат конларини ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, газни ер ости омборларида сақлаш тизимини яратиш, янги конларни ривожлантириш ва соҳада малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда тарафлар энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва соҳанинг технологик салоҳиятини ошириш мақсадида ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Теглар

Мавзуга оид