add

Ўзбекистонда 224,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Ҳудудлар бўйича энг кўп қурилиш ишлари Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Самарқанд вилоятларида амалга оширилди.

Ўзбекистонда 224,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида жами 224,5 триллион сўмлик ишлар амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 64,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Тошкент вилояти 25,2 трлн сўмлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда. Шу жумладан, Самарқандда 14,2 трлн, Бухорода 13,8 трлн ва Фарғона вилоятида 13,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 11,4 трлн, Наманганда 11 трлн, Сурхондарёда 10,9 трлн ва Навоий вилоятида 10,5 трлн сўмлик ишлар амалга оширилган. Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 12,8 трлн сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида 7,3 трлн, Жиззах вилоятида 5,9 трлн, Сирдарёда 4,4 трлн, Хоразмда эса 9,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фаолият юритаётган қурилиш корхоналарига қарийб 2,7 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилгани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 224,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди | Vaqt.uz