add

Ўзбекистонда аҳоли ўсиш суръатлари секинлашмоқда

Бугун 18:351561

Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўсиш суръати 2025 йил 1 июль ҳолатида 2 фоизни ташкил этди. Марказий банкнинг молиявий барқарорлик шарҳига кўра, мамлакат аҳолиси 37,9 миллион кишига етган.

Ўзбекистонда аҳоли ўсиш суръатлари секинлашмоқда

Ҳисоботда қайд этилганидек, мамлакат ҳудудининг 1 км. кв. майдонига ўртача 84 киши тўғри келган. Бу кўрсаткич Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари медианасидан 5 кишига юқори.

Аҳоли зичлиги йилдан-йилга ортиб бормоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистонда ҳар 1 км.кв. майдонга ўртача 84,8 киши тўғри келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига кўп.

Охирги йиллардаги динамика:

2021 йил — 78,1 киши

2022 йил — 79,8 киши

2023 йил — 81,5 киши

2024 йил — 83,2 киши

2025 йил — 84,8 киши

Маълумотларга кўра, аҳоли зичлиги босқичма-босқич ўсмоқда, бироқ умумий ўсиш суръати нисбатан секинлашмоқда.

2025 йил 1 октябрь ҳолатида демографик кўрсаткичлар

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 38 069,1 минг кишини ташкил этган. Шундан аёллар 18 896,6 минг киши (49,6 фоиз),эркаклар 19 172,5 минг киши (50,4 фоиз) бўлиб, 19,4 млн. киши шаҳарда, 18,7 млн. киши қишлоқларда истиқомат қилади.

Бу даврда 1 133 киши Ўзбекистонга кўчиб келган, 7 585 киши кўчиб кетган. Миграция сальдоси манфий бўлиб, мамлакатдан кўчиб кетиш кўлами кўчиб келишдан бир неча баробар юқори.

Мутахассислар фикрича, аҳоли зичлиги, урбанизация ва миграция тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, демографик ўзгаришлар иқтисодий сиёсат, меҳнат бозори, ижтимоий харажатлар ва инфратузилма ривожига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда аҳоли ўсиш суръатлари секинлашмоқда | Vaqt.uz