
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида қарийб 6 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди
Ахборот ва алоқа соҳасининг умумий инвестициялардаги улуши 3,3 фоизни ташкил этгани маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг тўққиз ойида ахборот ва алоқа соҳасига 5,9 триллион сўм инвестиция жалб этилди. Бу умумий сармоялар ҳажмининг 3,3 фоизини ташкил этди.
Қайд этилишича, соҳанинг умумий инвестициялар тизимидаги улуши 3,3 фоизни ташкил этган бўлса, шундан 1,3 фоиз қисми алоқа инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган.
Йиллар кесимида қарайдиган бўлсак, ахборот ва алоқа соҳасидаги инвестициялар ҳажми охирги беш йилда ўсиб бормоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич 3,7 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 3 трлн сўмгача тушган. Шунингдек, 2022 йилда 4,8 трлн сўм, 2023 йилда 7,2 трлн сўм ва 2024 йилда 7,4 трлн сўм инвестиция жалб қилинган.
Аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойида мамлакатда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 443,6 трлн сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг кўп инвестиция 71,8 трлн сўм билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.





