add

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722 трлн сўмдан ошди

Бозор хизматларининг асосий қисмини яшаш ва овқатланиш, транспорт, молия ҳамда савдо соҳалари ташкил этди.

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722 трлн сўмдан ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хизматлар соҳасини ривожлантириш юзасидан 2025 йилнинг 9 ойлигида бажарилган ишлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 9 ойлигида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошди. Бозор хизматларининг 73 фоизи яшаш ва овқатланиш, транспорт, молия ҳамда савдо ҳиссасига тўғри келди.

Шунингдек, юқори ўсиш суръатлари молия (124,5 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (120,4 фоиз) ва ижара (119,6 фоиз) хизматларида кузатилди. Ҳудудлар бўйича юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 19,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 минг сўмга ёки 11,8 фоизга ошди.

Бундан ташқари, хизматлар экспорти ҳажми 6,7 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 131,6 фоизга ўсди. Экспорт таркибида туризм хизматлари улуши 53 фоизни ва транспорт хизматларида эса 32 фоизни ташкил қилди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722 трлн сўмдан ошди | Vaqt.uz