Logo

Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган стейблкоинлар чиқаришга рухсат берилди

Бугун 08:002 дақиқа

Таъминот сифатида Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларидан фойдаланилади.

Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган стейблкоинлар чиқаришга рухсат берилди

Энди Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозларини таъминотга қўйган ҳолда крипто-активлар (барқарор токенлар) чиқариш мумкин бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 22 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатда маълум қилинди.

Мазкур қарор Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар (рўйхат рақами 3818-1) асосида қабул қилинди.

Унга кўра, махсус ҳуқуқий режим доирасида қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган токенларни миллий ва хорижий валюта билан бир қаторда давлат қимматли қоғозлари билан таъминлаган ҳолда чиқариш тартиби белгиланмоқда.

Таъминот шартлари ва чекловлар

Янги тартибга мувофиқ, таъминот сифатида Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларидан фойдаланилади.

Шунингдек, эмитентга тегишли бўлган ва Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозлари ҳам таъминот сифатида қабул қилинади. Бунда эмитент блокланган давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадларни олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ҳужжатда белгиланишича, алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи ва блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати муомаладаги токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги шарт. Шу билан бирга, барқарор токенлар таъминотини шакллантириш мақсадида кредит, гаровга олинган активлар ёки бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Қўшимча қилинишича, давлат қимматли қоғозлари учун депо ҳисобварақларини очиш, уларни блоклаш ва блокдан чиқариш жараёнлари Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 3628) мувофиқ амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган стейблкоинлар чиқаришга рухсат берилди | Vaqt.uz