add

Ўзбекистонда Кипр виза маркази очилди

Кеча 10:552591 дақиқа

Ушбу марказнинг очилиши ўзбекистонликлар учун Кипрга (C тоифасидаги) виза олиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштиради, чунки ариза берувчилар энди ҳужжатларни олдиндан рўйхатдан ўтмасдан топшириш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистонда Кипр виза маркази очилди

15 декабрдан бошлаб Тошкентда Кипр виза маркази очилади. Бу ҳақда Кипрнинг Россиядаги элчихонаси баёнотида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Беларус пойтахтларида аризаларни қабул қилиш BLS International компанияси томонидан бошқариладиган виза марказлари орқали амалга оширилади. Кўрсатилган санадан бошлаб ариза берувчилар олдиндан рўйхатдан ўтмасдан Кипрнинг C тоифасидаги визасини олиш учун ҳужжатларни топширишлари мумкин.

Кипрнинг виза марказлари Тошкент ва Минскдан ташқари, Россиянинг тўққизта шаҳрида: Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Краснодар, Ростов-на-Дону, Нижний Новгород, Самара, Қозон ва Новосибирскда очилади.

Маълум қилинишича, виза марказида ариза топшириш нархи ҚҚС билан бирга 1,5 еврони ташкил этади. Олти ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун виза йиғими 45 евро, 12 ёшдан катта аризачилар учун эса 90 евро этиб белгиланган.

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган. 2023 йил октабр ойида Италияга элчи этиб тайинланган Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг республикада аккредитациядан ўтган биринчи элчиси бўлди.

2025 йил сентабр ойида Ўзбекистон ва Кипр ўртасида савдо, инвестиция ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Теглар

Мавзуга оид