add

Ўзбекистонда Россия инвестицияси иштирокидаги корхоналар 3 мингдан ошди

Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони беш йил ичида деярли икки бараварга ошди.

Ўзбекистонда Россия инвестицияси иштирокидаги корхоналар 3 мингдан ошди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эл капиталини жалб этган 17 595 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, уларнинг 4 204 таси қўшма корхоналар, 13 391 таси эса тўлиқ хорижий корхоналардир. Кейинги беш йил ичида бу кўрсаткич 1,9 баробарга ошган.

Маълум қилинишича, хорижий капитал манбалари бўйича энг катта улуш Хитойга тўғри келди. Ўзбекистонда 4 731 та Хитой инвестицияси иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 3 177 та корхона Россия, 2 090 та корхона эса Туркия капитали асосида ишламоқда.

Шу жумладан, иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича энг кўп хорижий корхоналар савдо соҳасига тўғри келяпти. Уларнинг сони 6 286 тага етди. Саноат тармоғида 3 647 та, қурилишда 1 358 та, ахборот ва алоқа хизматларида 1 354 та корхона фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, меҳмонхона ва овқатланиш соҳасида 725 та, ташиш ва сақлашда 572 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчиликда 437 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 206 та хорижий капитал иштирокидаги корхона мавжуд. Қолган 3 010 та корхона бошқа турдаги фаолият билан шуғулланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Россия инвестицияси иштирокидаги корхоналар 3 мингдан ошди | Vaqt.uz