Ўзбекистонда сўнгги олти ой давомида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган

07.07.2025 | 11:203 дақиқа

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони сезиларли даражада ошган. Болалар омбудсмани матбуот хизмати мазкур даврда болалар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

Ўзбекистонда сўнгги олти ой давомида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг маълум қилишича, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида Болалар омбудсмани номига 885 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпайган. Мурожаатлардан 20 таси вояга етмаган шахслар томонидан юборилган. Интернет тармоқларида олиб борилган мониторинг натижасида бола ҳуқуқларининг бузилиши бўйича 185 та ҳолат аниқланган. Бундан ташқари, болаларга нисбатан амалга оширилган 60 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳолатлар юзасидан 16 та жиноят иши ва 22 та маъмурий иш қўзғатилган. Хорижда бўлиб турган ва ота-онаси томонидан мурожаат қилинган 5 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Шунингдек, 1 нафар боланинг Россияга ўз юртига қайтиши таъминланди. Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолган 16 нафар бола бўлиб турган жойларида барча шарт-шароитлар билан таъминланиб, кейинчалик юртга олиб келинган. Жорий йилнинг биринчи ярмида Болалар омбудсмани 21 та шахсий қабул ўтказган. Қабуллар давомида 87 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Болалар омбудсмани Котибияти ходимлари бола манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 20 марта турли суд жараёнларида иштирок этган.

Теглар

Мавзуга оид