add

Ўзбекистонлик 130 ёшли аёл Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин

12.09.2025 | 23:0019754

1895 йилда туғилган Ҳувайдо Умарова Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароси деб топилди.

Ўзбекистонлик 130 ёшли аёл Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин
Ўзбекистон тарихида илк бор 130 ёшли шахснинг туғилганлик факти белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 130 yosh Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси давомида Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Қорақум” МФЙда амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланган. Бувайда тумани Адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда тумани “Қорақум” МФЙда ўтказган сайёр суд мажлисида Умарова (Тошматова) Ҳувайдонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланган. «Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, сиз аввал ҳам 130 ёшли Ҳувайдо момо ҳақида эшитгансиз, лекин момонинг 130 ёшда эканини исботловчи факт йўқ эди. Ана энди расман Умарова Ҳувайдо момо Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади. Ҳувайдо момо Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида ҳам киритилиши мумкин. Воқеалар ривожини кузатамиз», - дейилади хабарда. Момонинг таъкидлашича, уларнинг авлодида бир асрдан зиёд яшаганлар кўп бўлган: масалан, момонинг отаси Тошмат ота 101 ёшга, тоғаси Муллақодир ота 130 йил яшаган бўлса, аммаси Сайдинисо она 125 йил умр кўрган. Ҳувайдо Умарова 2016 йилда президент фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Ҳозирда дунёдаги энг кекса инсон сифатида тан олинган аёл Этел Катерҳэм ҳисобланади. У 21 август куни ўзининг 116 ёшини нишонлаган. Катерхэм 1909 йилнинг 21 августида Хэмпшир графлигида туғилган.

Теглар

Мавзуга оид