add

Ўзбекистонликлар 9 ойда меъморчилик хизматларига 9,2 трлн сўм сарфлади

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида меъморчилик ва муҳандислик соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 15,3 фоизга ўсди.

Ўзбекистонликлар 9 ойда меъморчилик хизматларига 9,2 трлн сўм сарфлади

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг биринчи тўққиз ойида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 9,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга кўпдир.

Қайд этилишича, хизматлар ҳажмининг энг катта қисми 5,6 трлн сўм билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу мамлакат бўйича умумий ҳажмнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Кейинги ўринларда Навоий (664,8 млрд сўм) ва Тошкент (583 млрд сўм) вилоятлари қайд этилган.

Самарқанд вилоятида бу хизматлар ҳажми 448 млрд сўмни ташкил этган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 302,2 млрд, Қашқадарёда 245,4 млрд, Фарғонада 237 млрд, Наманганда 190 млрд, Андижонда 188,3 млрд сўмлик ишлар бажарилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 174,4 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 172,3 млрд, Жиззахда 168,3 млрд, Хоразмда 197,6 млрд ва Сирдарё вилоятида 49,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойида аҳоли ва бизнес субъектлари кўчмас мулк билан боғлиқ турли хизматларга жами 18,8 трлн сўм сарфлагани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонликлар 9 ойда меъморчилик хизматларига 9,2 трлн сўм сарфлади | Vaqt.uz