add

Озиқ-овқат дўконлари байрам арафасида нархларни оширмасликка чақирилди

Бугун 11:152351 дақиқа

Рақобат қўмитаси Янги йил байрами олдидан озиқ-овқат нархлари барқарорлигини сақлашни талаб қилди.

Озиқ-овқат дўконлари байрам арафасида нархларни оширмасликка чақирилди

Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Рақобат қўмитаси йирик чакана савдо тармоқларини байрам кунлари олдидан нархлар барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида расман огоҳлантирди.

Қўмита маълумотларига кўра, байрам арафасида аҳоли томонидан айрим ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кескин ортиши кузатилади. Шу сабабли, нархларни сунъий равишда ошириш ҳолатларининг олдини олиш, бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш асосий вазифа этиб белгиланган.

Рақобат қўмитаси томонидан йирик чакана савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилган. Улар орасида «Корзинка», «Макро», «Ҳавас», «Барака», «Магнум», «Ассорти», «B1» ва «Магнит» каби савдо тармоқлари бор.

Уларга маҳсулот етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатлари ошиши ёки бошқа омиллар юзага келган тақдирда бу ҳақда Қўмитани тезкор равишда хабардор қилиб бориш вазифаси белгиланган.

Теглар

Мавзуга оид