add

Полшада коммунистик партия фаолияти расман тақиқланди

Кеча 09:451541 дақиқа

Полша Конституциявий трибунали Коммунистик партияни конституцияга хилоф деб топиб, дарҳол реестрдан чиқаришга қарор қилди. Бу партиянинг расмий тугатилишини англатади.

Полшада коммунистик партия фаолияти расман тақиқланди

Полшада 20 йилдан ортиқ фаолият юритган коммунистик партия мамлакат сиёсий саҳнасидан расман йўқолди. Конституциявий трибунал партия дастури ва идеологияси Полша конституциясига зид эканини қайд этиб, унинг фаолиятини тўлиқ тақиқлаш ҳақидаги қарорни эълон қилди.

RMF24 нашри тарқатган маълумотларга кўра, суд партияни расмий сиёсий ташкилотлар реестрдан дарҳол чиқаришни буюрган. Бу эса унинг ҳуқуқий жиҳатдан мавжудлигини тугатиш ва ташкилотни ликвидация қилишни англатади.

Қарорни эълон қилар экан, судялар коммунистик тузумнинг жиноятлари, миллионлаб қурбонлар ва тарихий репрессиялар контекстида бундай партиянинг демократик ҳуқуқий тузумда мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Трибунал «Коммунистик режим жиноятларини улуғлайдиган партия Полша қонунчилигида ўринга эга эмас», — дея баёнот берди.

Бу қарор кўп йиллик ҳуқуқий жараённинг якуний нуқтаси ҳисобланади. Коммунистик партияни тугатиш масаласи илк бор 2020 йилда Бош прокурор даражасида кўтарилган. Жорий йил ноябр ойида Полша президенти Карол Навроцкий судга такрорий расмий мурожаат киритганидан кейин иш яна фаоллашган.

Коммунистик партия 2002 йилда тузилган бўлиб, унинг аъзолари сони турли манбаларга кўра бир неча юз нафардан минг нафаргача бўлган. Партия сиёсий вазни жуда кам бўлса-да, идеологик позицияси туфайли йиллар давомида жамоатчилик эътиборини тортиб келарди.

Теглар

Мавзуга оид