add

Пора эвазига ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Бугун 09:551882

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар фош этилди. Улар катта миқдорда пул талаб қилган пайтда қўлга олинган.

Пора эвазига ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятида эса Қарши туманида яшовчи, 1992 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқарога яшаш хонадони қуриши учун олиб бериш эвазига 180 млн сўм талаб қилишади. Олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида туман ҳокими ўринбосари 60 сотих ер учун 15 минг доллар пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Пора эвазига ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди | Vaqt.uz