add

Қашқадарёда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жавобгарликка тортилди

Чироқчи туманида тўйида амалдаги меъёрдан ортиқ ош дамлатган фуқаро 4 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Қашқадарёда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жавобгарликка тортилди

Қашқадарёда тўйида 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб, Дарё нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Буронжуз маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган II гуруҳ ногирони С.Қ. исмли фуқаро 13 октябр куни ўз хонадонида тўй маросими ўтказган. У қариндошлар ва қўшнилар иштирокида ўтган тўйга келган меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли амалдаги талабдан ортиқ даражада — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.

Суд жараёнида фуқаро қилган ишини тўлиқ тан олган ва пушаймонлигини билдирган. У суддан енгиллик берилишини сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди С.Қ.нинг ҳаракатларини «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 192¹-моддасига мувофиқ, яъни тўйлар ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш сифатида баҳолаган. Суд қарорига кўра, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 4 млн 120 минг сўм жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги йилларда тўй ва маъракаларда меъёрийликни таъминлаш ҳамда миллий қадриятларга мос одоб-ахлоқ меъёрларини тарғиб қилиш бўйича янги дастур ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Қашқадарёда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жавобгарликка тортилди | Vaqt.uz