Қиммат автoрақамлар, бузилаётган дўконли бекатлар ва активлари сотилаётган аэропорт | «AVVAL IQTISOD...» #13

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан иқтисодий таҳлилий кўрсатувнинг навбатдаги сонида ўтказмаларнинг комиссияси, урушларнинг иқтисодга таъсири, пропан учун олинган субсидия ҳамда бошқа мавзулар таҳлил қилинди.

Дастурда 1 апрелдан айрим тўловларнинг нақдсиз шаклга ўтказилиши фонида P2P ва M2M ўтказмалар учун комиссияларни камайтириш ёки бекор қилиш масаласи асосий муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, глобал миқёсдаги можаролар, хусусан Яқин Шарқдаги вазиятнинг иқтисодиётга таъсири таҳлил қилинди. Урушлар натижасида инфляция тезлашгани, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошгани, логистика занжирларида узилишлар юзага келгани қайд этилди.

Дастур давомида Eriell, Saneg ва Enter Engineering компаниялари атрофидаги молиявий муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, иш ҳақи қарздорлигини қоплаш учун йирик активлар — заводлар, офислар, меҳмонхоналар ва ҳатто аэропортлар сотувга чиқарилаётгани айтилди.

Тошкент шаҳрида автобус бекатларидаги ноқонуний савдо объектларини бузиш масаласи ҳам кўтарилди. Мутахассислар бу жараённинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва эҳтимолий компенсация механизмларини муҳокама қилди.

Энергетика мавзусида эса март ойида газ лимити ва субсидиялар сиёсати яна кун тартибига чиқди. Аҳолига қўшимча газ ҳажмини арзонлаштирилган нархда бериш, пропан субсидияларининг кескин оширилиши ва бу жараёнларда коррупцион хавфлар мавжудлиги ҳақида саволлар ўртага ташланди.

Бундан ташқари, «чиройли автoрақамлар» савдоси ва уларнинг нархлари ҳам таҳлил қилинди. Ўзбекистонда оддий автoрақамлар нархи қўшни давлатларга нисбатан бир неча баробар қиммат экани, бу сиёсатнинг иқтисодий ва ижтимоий адолатга таъсири муҳокама қилинди.

Теглар

Маҳлиё Ҳамидова

Маҳлиё ҲамидоваМақолалар сони: 91

Барчаси

Мавзуга оид