Қирғизистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлди

Қирғизистон илк бор БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида сайланди. Мамлакат Осиё-Тинч океани минтақаси учун ажратилган ўринни қўлга киритди.

Қирғизистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлди © БМТ

Қирғизистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига илк бор аъзо бўлади. Мамлакат овоз беришнинг тўртинчи турида 142 та овоз тўплаб, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари гуруҳидан ажратилган бир ўрин учун курашган Филиппинни ортда қолдирди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 15 та давлатдан иборат. Уларнинг бештаси – Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция – доимий аъзо бўлиб, вето ҳуқуқига эга.
Қолган ўнта аъзо икки йиллик муддатга сайланади. 2026-йил охирида бешта доимий бўлмаган аъзо – Греция, Дания, Покистон, Панама ва Сомалининг ваколат муддати тугайди. Уларнинг ўрнини янги сайланган давлатлар эгаллайди.
Қирғизистон билан бирга яна қуйидаги давлатлар сайланди: Австрия ва Португалия (Ғарбий Европа ва бошқа давлатлар гуруҳидан), Тринидад ва Тобаго (Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси гуруҳидан) ҳамда Зимбабве (Африка давлатлари гуруҳидан).
Сайланиш учун давлатлар БМТга аъзо мамлакатларнинг камида учдан икки қисми овозини, яъни 127 та овозни олиши керак эди.

Теглар

Мавзуга оид