add

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Бугун 12:301171 Дақиқа

2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари имтиёзли кредитлардан фойдаланганда етиштирадиган маҳсулотининг йўқотилиш хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

21 ноябрда Ўзбекистон президентининг «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ–223-сонли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб табиий ва техноген офатлар, ёнғин, зараркунанда ва касалликлар таъсирида ўсимлик ҳамда ҳайвонларга етказилган зарарларни қоплаб бериш белгиланди. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг хавфларини камайтириш ҳам фармоннинг асосий мақсадларидан биридир.

Ушбу фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртаси шартномаси бўйича қопланмайди.

Шу билан бирга, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади | Vaqt.uz