add

Қозоғистон орқали Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

02.12.2025 | 12:552391 дақиқа

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридагидаги Бош консулхонаси Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия йўналишида ҳаракатланувчи фуқаролардан чегара назорат-ўтказиш пунктларида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этишни сўраб, ноқонуний ўтиш ҳолатлари жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Қозоғистон орқали Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахслар қўлга олиниб, Қозоғистон Жиноят кодексининг 392 ва 394-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган. Консулхона таъкидлашича, бундай қонунбузарликлар давлат хавфсизлигига тажовуз сифатида баҳоланади ва жазо чоралари кескинлаштирилган.

Жорий йил сентябрида Қозоғистонда чегара бузилиши учун жавобгарлик янада қатъийлаштирилиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилди.

Бош консулхона фуқароларни сафар давомида фақат рухсат этилган назорат-ўтказиш пунктларидан фойдаланишга чақирди. Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки бундай ҳаракатга уринганлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, айниқса уюшган схемаларда иштирок этиш оғир оқибатларга олиб келиши таъкидланди.

Айни вақтда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси доирасида 54 нафар ўзбекистонлик вақтинча Қорабутоқдаги масжидга жойлаштирилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Барча фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Қозоғистон орқали Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди | Vaqt.uz