Logo

Қозоғистонда илк бор ЯИМ ҳажми 300 млрд доллардан ошди

Бугун 18:121 дақиқа

Президентнинг таъкидлашича, халқаро муҳит ёмонлашиб бораётганига қарамай Қозоғистон мувозанатли сиёсат юритмоқда ва ишонч билан олдинга силжимоқда. Тўқаев ўтган йили миллий иқтисодиёт 6,5 фоизга ўсганини таъкидлади, бу глобал ривожланиш суръатларига нисбатан юқори кўрсаткичдир. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми эса 2019 йилдан бери бир ярим баравар ўсиб, 15 000 АҚШ долларига етди.

Қозоғистонда илк бор ЯИМ ҳажми 300 млрд доллардан ошди

Қосим Жўмарт Тўқаев Қозоғистон парламентининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари мамлакатни янги иқтисодий моделга ўтаётганини айтди.
 

Президентнинг таъкидлашича, халқаро муҳит ёмонлашиб бораётганига қарамай Қозоғистон мувозанатли сиёсат юритмоқда ва ишонч билан олдинга силжимоқда.
 

Тўқаев ўтган йили миллий иқтисодиёт 6,5 фоизга ўсганини таъкидлади, бу глобал ривожланиш суръатларига нисбатан юқори кўрсаткичдир. Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти тарихда биринчи марта 300 миллиард АҚШ долларидан ошди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми эса 2019 йилдан бери бир ярим баравар ўсиб, 15 000 АҚШ долларига етди.
 

Куни кеча Қозоғистон Сенати ўзининг сўнгги йиғилишини ўтказган  эди. Янги Конституцияга мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Сенат тугатилади ва унинг ўрнига бир палатали «Қурултой» ташкил этилади. Шу билан бирга, «Халқ Кенгеси» номли янги маслаҳат органи ҳам ташкил этилади.

Теглар

Мавзуга оид