Logo

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олмоқда

Бугун 19:401 дақиқа

Россияда кузги мавсумда чипта харидлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқди. Ундан кейин ўринларда Туркия, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия қайд этилди.

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олмоқда © Foto: haqqin.az

Россияликларнинг кузги авиачипта бронларида Ўзбекистон йўналишининг улуши 5,2 фоиз пунктга ошиб, ўсиш суръати бўйича биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда «Туту» саёҳат сервиси маълумотларига таяниб, Lenta.ru нашри хабар берди.

Қайд этилишича, кузги авиачипта бронлари улуши ўсиши бўйича Ўзбекистондан кейин Туркия, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия давлатлари ўрин олган. Айни пайтда Беларус ва Қозоғистонга авиачипта бронлари улуши камайган.

Меҳмонхона бронлари бўйича ҳам Ўзбекистон юқори ўсиш қайд этган давлатлар қаторида. 2026 йил кузида Ўзбекистонда меҳмонхона тўловлари улуши 3,2 фоиз пунктга ошган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Хитойдан кейин иккинчи ўринда.

Шу билан бирга, меҳмонхона бронлари умумий сони бўйича 2025 йилдаги каби Беларус, Абхазия ва Туркия етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Давлат думаси сайловларидан сўнг оммавий сафарбарлик эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан россияликларнинг Арманистонга қочаётганлиги айтилганди.

Теглар

Мавзуга оид