add

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

30 январ Ислом Каримов таваллуди муносабати билан Шавкат Мирзиёев унинг Тошкент шаҳридаги ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, хотирасини йод этди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев 30 январ куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

4

5

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан йодга олинади.

9

«Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январ санасини нишонлаш эзгу анъанага айланди», — дейилади хабарда.

Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари йодга олинди.

10

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Теглар

Мавзуга оид