Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Кеча 22:321 дақиқа
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 18-май куни бўлиб ўтади.
© Prezident matbuot xizmatiЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Боку шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 18-май куни бўлиб ўтади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида, шу жумладан, Етакчилар саммитида иштирок этади.





