add

Сирдарёда 2026 йилда «Султонҳовуз» сув омбори қурилиши бошланади

Кеча 19:581921 дақиқа

Янги сув омбори 110 минг гектар ернинг суғорилишини таъминлаб, ҳудудда йилига икки маротаба ҳосил етиштириш имконини кенгайтириши кутилмоқда.

Сирдарёда 2026 йилда «Султонҳовуз» сув омбори қурилиши бошланади

Сирдарё вилояти Боёвут туманида 2026 йилдан «Султонҳовуз» сув омбори қурилиши бошланади. Мазкур лойиҳа президент иштирокида ўтказилган халқ депутатлари кенгаши мажлисида эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, омбор қурилишининг асосий мақсади — ҳудудлардаги суғориладиган ерларни барқарор сув билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини оширишдир.

Лойиҳага кўра, 100 миллион куб метр сиғимга эга бўладиган «Султонҳовуз» сув омбори Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектар майдонни қамраб олади. Омбор орқали ушбу ерларда йилига икки маротаба ҳосил олиш имконияти яратилиши кутилмоқда.

Йиғилишда, шунингдек, ерларнинг мелморатив ҳолатини яхшилаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Вилоятдаги 16 минг километр зовурларни босқичма-босқич тозалаш вазифаси қўйилди. Расмий маълумотларга кўра, ҳудуддаги қарийб 200 минг гектар ер кучли ва ўрта даражада шўрланган бўлиб, уларни соғломлаштириш мақсадида Сирдарёда пилот лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа натижалари асосида кейинчалик уч йиллик комплекс дастур ишлаб чиқилади.

Президент мутасаддиларга сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув ҳисобини тўғри юритиш бўйича Сирдарёни намунали ҳудудга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид