Тадбиркор шина брендига қарши асоссиз реклама тарқатгани учун судга берилди

Хоразм вилоятида шина ва аккумулятор савдоси билан шуғулланувчи компанияга қарши ижтимоий тармоқларда асоссиз салбий маълумотлар тарқатган тадбиркорга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Тадбиркор шина брендига қарши асоссиз реклама тарқатгани учун судга берилди © Shutterstock

Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «LARGO TYRES GROUP» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишда қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Компания қонуний дилерлик шартномаси асосида «Largo» русумли шина ва аккумуляторлар импортини амалга ошириб, ички бозорда уларни сотиш билан шуғулланиб келаётгани маълум қилинди.

Бироқ, Хонқа туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор ўзининг «shina.olami» номли Instagram саҳифасида мазкур маҳсулотлар сифати ва истеъмол хусусиятлари ҳақида асосланмаган маълумотларни тарқатган. Бу эса компания фаолиятига салбий таъсир кўрсатган.

Аниқланган қонунбузилишлар

Ўрганиш натижаларига кўра, тадбиркорнинг ҳаракатларида «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилгани аниқланган. Шунингдек, реклама материалларида Ўзбекистонга импорт қилинаётган Хитойда ишлаб чиқарилган «Largo», «Wanda» ва «JOYROAD» русумли маҳсулотларни камситувчи номақбул ахборотлар ҳам тарқатилгани қайд этилди.

Бундан ташқари, ҳолатда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларига зид ҳолатлар мавжудлиги белгиланди. Қўмита томонидан тадбиркор Х.Б.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

Теглар

Мавзуга оид