«TBC Bank»да янги CFO ва бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

Бугун 11:401 дақиқа

Азизбек Ашуров «TBC Bank» бошқарув раиси ўринбосари ва бош молиявий директори лавозимига тайинланди.

«TBC Bank»да янги CFO ва бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

Азизбек Ашуров «TBC Bank» бошқарув раиси ўринбосари ҳамда бош молиявий директор (CFO) сифатида иш бошлади.

Маълумотларга кўра, Ашуров 2025 йил январидан буён «Uzcard» тўлов тизимида молия директори сифатида фаолият юритган. Ушбу лавозимда у молиявий бошқарув ва тизимли таҳлил жараёнларини мувофиқлаштирган.

Унинг «TBC Bank»даги аввалги фаолияти ҳам катта тажрибага эга. Хусусан, 2022 йил апрелидан 2025 йил январгача молиявий режалаштириш ва таҳлил бўлими раҳбари сифатида ишлаган. Бу даврда бюджетлаштириш, молиявий прогнозлар тайёрлаш ва таҳлил жараёнларини юритишга масъул бўлган.

Бундан аввал, 2020–2022 йилларда у «TBC Bank»да халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича катта мутахассис сифатида ишлаб, ҳисобот тизимларини такомиллаштириш билан шуғулланган.

Ашуров ўз меҳнат фаолиятини 2018–2020 йилларда «KPMG Uzbekistan»да аудитор ёрдамчиси сифатида бошлаган. Шунингдек, 2016–2018 йилларда «Asia Alliance Bank»да бухгалтерия соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

У Тошкент Молия Институти ни молия йўналиши бўйича тамомлаган. Мазкур тайинловга қадар «TBC Bank» бош молиявий директори вазифасини Давид Габелашвили бажариб келаётган эди.

Теглар

Мавзуга оид

«TBC Bank»да янги CFO ва бошқарув раиси ўринбосари тайинланди | Vaqt.uz