Тўрт ойда аҳоли ва бизнес вакиллари банкларга 18 млрд доллар валюта сотди

Бугун 16:551 дақиқа

2026 йилнинг январ-апрел ойларида ўзбекистонликлар банкларга 8,2 млрд доллар валюта сотган бўлса, ундан деярли икки баробар кам, яъни 4,4 млрд доллар валюта сотиб олди.

Тўрт ойда аҳоли ва бизнес вакиллари банкларга 18 млрд доллар валюта сотди

2026 йил январ-апрел ойларида аҳоли ва бизнес вакиллари банкларга жами 18 млрд долларлик хорижий валюта сотди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 млрд долларга ёки 33,9 фоизга кўпдир.

Марказий банк маълумотларига кўра, сотилган валютанинг 8,2 млрд доллари аҳоли, 9,8 млрд доллари эса тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

1



Юридик шахсларнинг хорижий валютага талаби ортган


Ҳисобот даврида аҳоли ва корхоналар банклардан жами 20,4 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 24,3 фоизга ёки 4 млрд долларга ошган.

Харид қилинган валютанинг асосий қисми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келди. Корхоналар 16 млрд доллар сотиб олган бўлса, жисмоний шахслар томонидан харид қилинган валюта ҳажми 4,4 млрд долларни ташкил этди. Бу эса мамлакатда хорижий валютага бўлган талаб ўсишида асосий улуш бизнес субъектларига тўғри келаётганини кўрсатади.

2



Сўм мустаҳкамланди

Марказий банк маълумотларига кўра, ҳисобот даврида миллий валюта курси 11 938–12 320 сўм/доллар оралиғида шаклланган. Тўрт ой якунига келиб сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қиймати 0,6 фоизга мустаҳкамланиб, курс 12 004 сўмдан 11 938 сўмгача пасайган.

Шунингдек, мазкур даврда алмашув курси тебранувчанлиги ўртача 28,5 сўм ёки 0,23 фоизни ташкил этган. Солиштириш учун, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида бу кўрсаткич 13,6 сўм ёки 0,11 фоиз бўлган.

3

Теглар

Мавзуга оид