add

Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади

31.10.2025 | 23:002781

2024 йил декабр ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари, спорт иншоотлари тайёр эмаслиги сабабли, Тошкентдан олиб қўйилиб, Баҳрайнга берилганди.

Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади

Баҳрайнда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгаши Ижро қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинди.

Маълумот учун, Осиё Олимпия кенгаши 2024 йил декабр ойида 2025 йили Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари, спорт иншоотлари тайёр эмаслиги сабаб, Тошкентдан олиб қўйилиб, Баҳрайнга берилганди. Мазкур турнир учун Ўзбекистон 289 млн доллар қийматидаги Олимпия шаҳарчасини қураётган эди.

Ўзбекистонликлар Баҳрайнда ўтказилган мусобақада 37 олтин, 16 кумуш ва 28 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистоннинг ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижаси бўлди.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади | Vaqt.uz