add

Тошкент Париж билан фуқаролик авиациясида ҳамкорлик қилади

28.11.2025 | 08:183341 дақиқа

Шавкат Мирзиёев Франция Транспорт вазирини қабул қилди.

Тошкент Париж билан фуқаролик авиациясида ҳамкорлик қилади

Кеча, 27 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Транскаспий транспорт йўлаги бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция Транспорт вазири Филипп Табарони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

«Жорий йил март ойида Парижга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шериклик, айниқса, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда фуқаролик авиациясида алоқаларни кенгайтириш, транспорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шу жумладан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон – Франция университети имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент Париж билан фуқаролик авиациясида ҳамкорлик қилади | Vaqt.uz