Logo

Тошкентда ифлос ҳаво яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин

Бугун 18:001 дақиқа

Ўзгидромет пойтахтда атмосфера инверсияси 10 кун давом этишидан огоҳлантирди.

Тошкентда ифлос ҳаво яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин

​Тошкент шаҳрида атмосфера инверсияси ҳодисаси яна 10 кун давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантирди.

​Ушбу табиий ҳодиса оқибатида пойтахтда ҳаво ифлосланиши даражаси ортиши мумкин.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, чанг ва ифлослантирувчи моддалар атмосферага доимий равишда чиқиб туради. Шамол ва ёмғир бўлмаган шароитда ушбу моддалар ҳавода тўпланиб боради, инверсия эса уларнинг юқори қатламларга тарқалиб кетишига тўсқинлик қилади.

​Кузатувларга кўра, куннинг иссиқ вақтида енгил шамол эсиб, чанг тарқалиши эвазига ифлосланиш даражаси нисбатан пасаяди.

Бироқ тонгда ва кечки пайт инверсия таъсирида ҳаво сифати яна ёмонлашади.

​Ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар

Қайд ​этилишича, экологлар ва тегишли хизматлар томонидан шаҳарда ҳаво софлигини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда:

— ​Автомобил йўлларига мунтазам сув сепилмоқда;
— ​Иссиқхоналарда фильтрлар ўрнатилиши таъминланмоқда;
— ​Шаҳарда кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда;
— ​Қурилиш майдонларида чанг кўтарилмаслиги қатъий назоратга олинган;
— ​Атроф-муҳитни ифлослантираётган иссиқхоналар ва саноат корхоналарида рейдлар ўтказилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид