add

Тошкентда ёнғин хавфсизлигига риоя этмаган бинолар ёпилди

Кеча 13:151 дақиқа

Пойтахтда ўтказилган текширувлардан сўнг ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган 7 та мажмуа фаолияти тўхтатилди.

Тошкентда ёнғин хавфсизлигига риоя этмаган бинолар ёпилди

2026 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида одамлар гавжум бўлиши мумкин бўлган биноларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан кенг кўламли текширувлар ўтказилган.

Тошкент шаҳар ФВББ маълум қилишича, назорат тадбирлари давомида қатор жиддий қоидабузарликлар аниқланган. Хусусан, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод, Бектемир ва Яшнобод туманларида жойлашган жами 10 та кўнгилочар ва савдо мажмуасида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани қайд этилган.

Шу сабабли, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу мажмуалар фаолияти аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган. Масъул идоралар томонидан объект эгаларига белгиланган муддатларда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Мазкур чоралар яқинда юз берган фожиали воқеа ортидан янада қатъийлаштирилди. 2026 йилнинг 31 январ куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Авиатор» савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлиб, оқибатда 3 ёшли қизалоқ вафот этган эди. Ушбу ҳолат жамоатчиликда катта резонанс уйғотган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-11-моддаси ва 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар бундай фожиаларнинг олдини олиш учун назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилган.

Теглар

Мавзуга оид