add

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан 10 ойда қарийб 3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

01.12.2025 | 17:581801 дақиқа

2025 йилнинг ўн ойида туризм агентликлари ва туроператорлар хизматлари ҳажмида ўтган йилга нисбатан 42,2 фоиздан ўсиш қайд этилди.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан 10 ойда қарийб 3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда туризм агентликлари, туроператорлар, брон қилиш ва уларга боғлиқ қўшимча хизматлар ҳажми 2,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,2 фоизга ошди.

Шунингдек, йил бошидан бери Ўзбекистонга 200 га яқин давлатдан қарийб 10 миллион турист ташриф буюрган. Халқаро меҳмонлар оқимининг ўсиши туроператорлар ва агентликлар айланмасини оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда туризм соҳасида 636 та хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ президентнинг тегишли қарори билан туризм соҳасидаги тадбиркорларга ҳамда янги лойиҳаларга қатор енгиллик ва имтиёзлар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан 10 ойда қарийб 3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди | Vaqt.uz