Украина ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди
Олий Рада бош вазир Юлия Свириденконинг истеъфосини тасдиқлади. Бу бутун ҳукумат таркибининг истеъфога чиқишини англатади.

Украина Олий Радаси мамлакат бош вазири Юлия Свириденконинг истеъфосини ёқлаб овоз берди, бу эса бутун ҳукумат таркибининг истеъфога чиқишини англатади. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар берди.
Юлия Свириденкони Украина бош вазири лавозимидан озод этиш қарори учун 258 нафар халқ депутати овоз берган. Қонунчиликка кўра, бу қарор ҳукуматнинг барча таркиби бир вақтнинг ўзида истеъфога чиқишини билдиради.
Зеленскийнинг қарори
12 июл куни Украина президенти Воладимир Зеленский Юлия Свириденкони бош вазир лавозимидан бўшатишга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Унинг янги муҳим йўналишга раҳбарлик қилиши айтилмоқда.
Олий Рада Юлия Свириденкони 2025 йилнинг июл ойида Украина бош вазири этиб тайинлаган эди. Ундан олдин мазкур лавозимни тарк этган Денис Шмигал Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимига кўрсатилган.





