add

Янги форматдаги банк: у анъанавий банкдан қандай фарқ қилади?

Бугун 12:403472

Марказий банк илк марта «Tayyab Finance» микромолия ташкилотига банк мақомини берди. Ушбу қадам Ўзбекистонда микромолия ва банк хизматларини яқинлаштириши кутилмоқда.

Янги форматдаги банк: у анъанавий банкдан қандай фарқ қилади?

Марказий банк «Tayyab Finance» микромолия ташкилотига банк мақомини берди. Шу билан ташкилот фаолиятини «TAYANCH» микромолия банки сифатида давом эттиради.

 

Нега бу муҳим?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда микромолия сектори ҳажми тахминан икки баробар ошди. Аҳолининг расмий банк хизматларидан фойдаланиш даражаси эса ҳозирча 55–56 фоиз атрофида. Шундай шароитда «микромолия банки» формати молиявий инклюзивликни кенгайтириш учун табиий, эволюцион босқич ҳисобланади: у бир томондан кичик бизнес ва паст даромадли аҳоли қатламига яқин, иккинчи томондан — банк стандартларига яқинлашган моделдир.

 

Микромолия ва банк ўртасидаги кўприк

Микромолия ташкилотлари сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш даражасини оширишдаги ўрни ошган. Аммо уларнинг фаолияти мижозларга фақат кредит хизматлари кўрсатиш билан чекланган, депозит қабул қилиш ёки тўлов тизимларига тўғридан тўғри уланиш имконияти йўқ.

Шу маънода микромолия ташкилоти микромолия банкига айланиши натижасида депозит операцияларини амалга ошириш, халқаро тўлов тизимларига уланиш ва капитал бозорларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса микромолия ва анъанавий банк тизими ўртасидаги оралиқ институт — енгил, мослашувчан, бироқ регуляцияга бўйсунувчи моделни шакллантиради.

 

Хавотирлар ҳам бор

«Йирик микромолия ташкилотларининг микромолия банкига айланмаётгани асосий сабаби — улар учун шу жорий сегмент мезонлари кенгайиш учун қулайлиги ва афзаллигида бўлса керак. Хусусан, микромолия банкига айлангач, тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ажратилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Бу аксар йирик микромолия ташкилотларининг ҳозирги бизнес модели учун унча жозибадор эмас. Қолаверса, бошқа классик банк операциялари (ҳисоб-китоб, тўловлар ва ўтказмалар) сегментларида рақобат шунчалик юқорики (маржиналлик эса аксинча паст ва пасайиб бормоқда) курашга киришишда маъно йўқдек», деб ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров. 

Теглар

Мавзуга оид

Янги форматдаги банк: у анъанавий банкдан қандай фарқ қилади? | Vaqt.uz