add

Янги йилни «Octobank»нинг «Welcome» тарифи билан кутиб олинг — максимал назорат, минимал комиссиялар

Бугун 17:591 дақиқа

«Octobank» «Welcome» тарифини тақдим этиш орқали бизнес учун ечимлар қаторини кенгайтирмоқда — стартап ва ўсиш босқичидаги тадбиркорлар учун универсал хизмат пакети.

Янги йилни «Octobank»нинг «Welcome» тарифи билан кутиб олинг — максимал назорат, минимал комиссиялар

Бизнес оламида тезлик, шаффофлик ва молиявий назорат муҳим аҳамиятга эга. «Octobank»нинг «Welcome» тарифи ушбу вазифаларнинг барчасини ҳал қилади, бу эса тадбиркорларга бизнеснинг ўсиши ва ривожланишига эътибор қаратиш имконини беради. Ҳисоб ва тўловлар бўйича асосий операцияларни интернет-банкинг орқали онлайн амалга ошириш мумкин.

Тарифнинг асосий хусусияти — кўпчилик асосий операциялар бўйича комиссияларнинг йўқлиги. 

“Бизнеснинг яширин тўловларсиз оддий ва ҳалол шартларга бўлган талабини кўряпмиз. Welcome тарифи — бу минимал комиссиялар, максимал назорат ва рақамли молиявий бошқарув дегани”, — таъкидлайди «Octobank».

Welcome тарифига қуйидагилар киритилган:

  • Ҳисобварақларни очиш, юритиш ва ёпиш — 0%

  • Банк ичидаги ва корпоратив карталарга пул ўтказмалари — комиссиясиз

  • Солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш — 0%

  • HUMO / UZCARD корпоратив карталари — бепул

  • Миллий карталар бўйича транзакцияларни қайта ишлаш (POS/E-POS) — 0,2% / 0,8%дан

  • Иш ҳақи учун нақд пул бериш (махсус операциялардан ташқари) — 0%

Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун POS-терминалларни ижарага беришнинг қулай шартлари ҳам назарда тутилган — якка тартибдаги тадбиркорлар учун ойига 15 000 сўмдан. Welcome тарифи бўйича ойлик хизмат ҳақи БҲМнинг 60%ини (ҚҚС билан) ташкил этади.

«Welcome» тарифини расмийлаштириш ва батафсил маслаҳат олиш учун «Octobank» бўлимига, 1033 қисқа рақамига, шунингдек, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:

+998 (71) 202-33-33

+998 (71) 202 00 82

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид