Яшнобод туманидаги ерости туннели тубдан янгиланмоқда
18.10.2025 | 22:391 дақиқа
Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасидан ўтувчи туннелда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида туннел тўлиқ янгиланиб, замонавий ёритиш ва безак тизими ўрнатилади.

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасида жойлашган ерости туннелида қурилиш ва безак ишлари жадал суръатда амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Лойиҳага кўра, 410 метр узунликдаги туннел икки йўналиш бўйича тўлиқ янгиланмоқда. Ҳозиргача объектда 118 нафар мутахассис ва 6 та махсус техника ишламоқда.
Реконструкция доирасида:
- 8 минг м² металл конструкциялар ўрнатилмоқда;
- 5,2 минг м² юза травертин тошлари билан қопланмоқда;
- 1 минг м² ҳажмда мармар ва цокол ишлари бажарилмоқда;
- 38 та декоратив панеллар ўрнатилиши режалаштирилган.





