add

Евроиттифоқ Россияни пул «ювиш» хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритмоқда

Европа Иттифоқи Россияни пул «ювиш» ва терроризмни молиялаш хавфи юқори мамлакатлар рўйхатига қўшмоқда. Бу банклар учун қўшимча текширувлар ва қатъий молиявий назорат талаб қилади.

Евроиттифоқ Россияни пул «ювиш» хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритмоқда

Европа Иттифоқи Россияни пул «ювиш» хавфи юқори давлатлар рўйхатига киритиш бўйича қарор қабул қилмоқда. Бу ҳақда «Politico» нашри икки нафар ЕИ расмийси танишган ҳужжатга асосланиб маълум қилмоқда.

Агар бу қарор қабул қилинса, Европа молиявий муассасалари Россия билан боғлиқ барча операцияларга нисбатан кучайтирилган due diligence тартибларини қўллаши шарт бўлади. Банклар эса хавфларни янада камайтириш бўйича қўшимча чоралар кўриши талаб этилади.

Россия 2022 йилдан кейин FATF аъзолигидан четлатилган бўлса-да, унинг қора рўйхатга киритилишига BRICS мамлакатлари — Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси қарши чиққан. Украина тақдим этган далилларга қарамай, FATF Россияни расман «юқори хавфли» мамлакат деб эълон қилмаган. Евроиттифоқ парламенти эса Комиссияни бир неча бор FATF ўрнини босиб, Россияни рўйхатга қўшишга чақирган.

Европа Комиссияси бу баҳолашни 2025 йил охиригача якунлашга ва илгари Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Гибралтарни рўйхатдан чиқариш учун парламент қўлловини қайта тиклашга ваъда берган эди. «Politico» танишган лойиҳавий ҳужжатда Россияга оид қарор ЕИнинг расмий хавфли давлатлар рўйхатига қўшимча сифатида киритилиши кўрсатилган.

Комиссия ички ҳужжатларида Россия билан маълумот алмашинуви деярли йўқлиги баҳолашни қийинлаштираётгани таъкидланган. Россияга нисбатан санкциялар аллақачон Евроиттифоқ молиявий хизматларига киришни жиддий чеклаган, аммо қора рўйхатга киритиш банклар учун янги мажбуриятларни ҳам юклайди.

2024 йилдан бошлаб Евроиттифоқ FATF қарорларини тўлиқ автоматик тарзда такрорламайди — чунки Иттифоқ ўзининг янги Пул ювишга қарши органи (AMLA)ни тузмоқда. 2027 йилдан бошлаб AMLA қора рўйхатни тайёрлашда асосий иштирокчига айланади. Бундан ташқари, молиявий жосуслик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган ҳолландиялик мутахассис Ҳенни Вербек-Кустерс AMLA ижроия кенгашига қўшилиш арафасида.

Теглар

Мавзуга оид