add

Зеленский идорасига ким раҳбарлик қилади? Эҳтимолий номзод номи тилга олинмоқда

Бугун 22:302891 дақиқа

Украина президенти ўз девонига раҳбар танлаш жараёнини якунлаш арафасида турибди.

Зеленский идорасига ким раҳбарлик қилади? Эҳтимолий номзод номи тилга олинмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский ўз идораси раҳбари лавозимига бош вазир ўринбосари, рақамли трансформация вазири Михаил Федоровни асосий номзод сифатида кўриб чиқаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Украинская правда» нашрининг Олий Рада (парламент) ва ҳукуматдаги манбаларига хабар берилган.

Манбаларга кўра, Украина президенти Владимир Зеленский Федоров номзодига мойиллик билдирган. «Пайшанба куни кечқурунга келиб, қарор деярли якуний бўлган эди. Аммо жума куни эрталаб президент ҳали ҳам ўйлаб кўрмоқда», - дея таъкидлашди манбалар.

«Украинская правда» нашрининг ҳокимиятдаги манбасига кўра, Президент идораси раҳбари лавозимига энг реал номзодлар сифатида рақамли трансформация вазири Михаил Федоров, мудофаа вазири Денис Шмигал, Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ва Президент идораси раҳбарининг ҳарбий масалалар бўйича ўринбосари Павел Палиса кўриб чиқилган.

4 декабр куни Зеленский президент идораси раҳбари лавозимига номзодлар билан қўшимча учрашувлар ўтказганини маълум қилди.

«Президент идорасининг янги раҳбари лавозимига номзодлар билан қўшимча учрашувлар ўтказдим. Биз Идоранинг иш услублари, Украина манфаатлари учун зарур бўлган бошқа давлат институтлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. Яқин кунларда идоранинг янги раҳбари тўғрисида қарор қабул қилинади», - деди Зеленский.

Теглар

Мавзуга оид