Logo

«Asia Alliance Bank» АТБ Австриянинг Raiffeisen Bank International банкидан 9,1 млн АҚШ доллари жалб қилмоқда

Bugun 17:441 daqiqa

«Asia Alliance Bank» АТБ бизнес учун халқаро молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. 2026 йил 13 октябрда банк Австриянинг Raiffeisen Bank International AG (RBI) банки билан Австрия экспорт-кредит агентлиги (OeKB) қопламаси асосида 9,1 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиш бўйича «Shopping Line» келишувини имзолади.

«Asia Alliance Bank» АТБ Австриянинг Raiffeisen Bank International банкидан 9,1 млн АҚШ доллари жалб қилмоқда

Мазкур келишув қуйидаги молиявий имкониятларни яратади:

•  Қулай шартларда молиялаштириш — кредит линияси Австрияда ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар импортини молиялаштиришга мўлжалланган.

•  Банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш — Европанинг етакчи молия институтидан маблағ жалб қилиниши банкнинг молиялаштириш манбалари таркибини диверсификация қилади.

•  Ишончли трансчегаравий ҳисоб-китоблар — келишув RBI билан мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Банк RBIда евро (EUR) ва АҚШ доллари (USD)да очилган корреспондентлик ҳисобварақларига эга бўлиб, улар банклараро тўловларни тезкор амалга ошириш имконини беради.

Raiffeisen Bank International AG (RBI) — бош қароргоҳи Венада жойлашган халқаро банк гуруҳи бўлиб, Марказий ва Шарқий Европада корпоратив ва инвестиция банк хизматлари ҳамда бизнесни молиялаштириш соҳасида етакчилардан бири ҳисобланади.

«Asia Alliance Bank» АТБ халқаро алоқаларини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

www.aab.uz  

 

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Kecha 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.