Logo

БАА Ҳўрмузга қарамликдан чиқиш режасини бошлади

Bugun 20:402 daqiqa

Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар минтақа давлатларини энергетика ва логистика хавфсизлигига янгича ёндашишга ундамоқда.

БАА Ҳўрмузга қарамликдан чиқиш режасини бошлади

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳўрмуз бўғозига қарамликни камайтириш бўйича кенг қамровли инфратузилма дастурини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи савдо вазири Тани ал-Зейуди маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, янги стратегия Ҳўрмуз бўғозининг очиқ ёки ёпиқ бўлишидан қатъи назар амалга оширилади.

«Биз Ҳўрмуз бўғозининг очиқ ёки ёпиқлигидан қатъи назар, ундан тўлиқ мустақил бўлиш сари ҳаракат қиляпмиз. У очилади ва бу тез орада юз беради деб умид қиламиз, аммо биз янги режани амалга оширишни тўхтатмаймиз», — деди вазир.

БАА янги порт қуради

Янги режанинг асосий қисми Ҳўрмуз бўғозидан ташқарида жойлашган Дибба, Фужайра ва Хор-Факкан портларини кенгайтиришни назарда тутади.

Бу портлар Уммон кўрфази соҳилида жойлашган бўлиб, нефт ва бошқа юкларни экспорт қилишда муқобил логистика марказларига айлантирилади.

Шунингдек, БАА мазкур соҳилда камида яна битта янги порт қуришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, шарқий портлар ҳамда мамлакатнинг нефт қазиб олувчи ва нефтни қайта ишловчи инфратузилмаси ўртасидаги алоқани яхшилаш мақсадида янги қувурлар, шунингдек, темирйўл ва автомобил тармоқларини қуришга сармоя киритиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Энергетика хавфсизлиги

Тани ал-Зейудининг маълум қилишича, мамлакат нефт-кимё маҳсулотлари, суюлтирилган табиий газ ва бошқа энергетика маҳсулотлари экспортини таъминлашнинг қўшимча вариантларини ҳам ўрганмоқда.

Ҳозирча лойиҳаларнинг умумий қиймати ва амалга ошириш муддатлари очиқланмаган. Расмий маълумотларга кўра, ташаббус ҳозирча режалаштириш босқичида турибди.

Teglar

Mavzuga oid